
Бу йил Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги ҳамда касб байрамлари муносабати билан Президентимиз Фармон ва қарорларига кўра,
бир гуруҳ фидойи юртдошларимиз давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди.
Жумладан, вилоятимиздан ҳам 61 нафар фаоллар давлат мукофотига сазовор бўлди.
Вилоят ҳокимлигида мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, иқтисодиётни янада ривожлантириш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки, кўп йиллик самарали меҳнати, жамият фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган ана шу юртдошларимизга давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Унда давлат мукофотлари билан тақдирланганлар, вилоят фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирни вилоят ҳокими кириш сўзи билан очди ва мукофотланганларни халқимиз ва давлатимиз раҳбариятининг юксак эътирофига сазовор бўлганликлари билан самимий муборакбод этди.
Давлат мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан тантанали равишда топширилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, юксак мукофот уларнинг фаолият самарадорлигини янада оширишга хизмат қилишини, бу йўлда бор салоҳият, мавжуд имконият, билим ва иқтидорларини сафарбар этишларини қайд этиб ўтишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.