Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БИР ГУРУҲ РАҲБАР ХОДИМЛАРГА НЕГА ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ?

БИР ГУРУҲ РАҲБАР ХОДИМЛАРГА НЕГА ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ?

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сонли фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарори ижроси бўйича вилоятда олиб борилаётган ишлар атрофлича муҳокама этилди.

Муҳокамада фуқароларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида жами 37241 нафар фуқаролар томонидан мурожаатлар келиб тушганлиги, шу билан бирга ушбу мурожаатларнинг 10025 таси ижро муддати комиссиялар томонидан кечиктирилганлиги билдирилди. Шаҳар ва туман масъулларининг ҳисоботи эшитилиб, йўл қўйилган хато-камчиликлар соҳалар кесимида кўрсатиб ўтилди.

Белгиланган талабларга мувофиқ ўз муддатида мурожаатларни ўрганиб чиқмаганликлари боис Вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг хўжалик ҳисобидаги "Ермулккадастр" хизмати давлат унитар корхонаси ҳамда унинг Самарқанд шаҳар, Ургут, Пастдарғом, Самарқанд, Оқдарё, Иштихон, Пахтачи, Қўшработ, Пайариқ, Каттақўрғон, Жомбой ва Тойлоқ туман филиаллари раҳбарлари, Самарқанд ва Иштихон туманлари Давлат санитария ва эпидемология назорати маркази бош шифокорлари, Ургут ва Нуробод туманлари экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси раҳбарларига, Самарқанд тумани ва Самарқанд шаҳар ДСИ бошлиқларига, шунингдек, Самарқанд ва Ургут туманлари давлат ёнғин назорати органлари раҳбарлари энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида Давлат хизматлари маркази томонидан жаримага тортилишига хулоса қилинди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан бир ҳафталик муддатдан сўнг ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар яна бир бора танқидий муҳокама этилиши белгиланди.


Киритилган вақти: 18/03/2019 20:29.   Кўрилганлиги: 906
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bir-guruh-rahbar-xodimlarga-nega-intizomiy-jazo-choralari-korildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.