
Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида “Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг вилоятдаги ижроси ҳамда 2016 йилдаги вазифалар юзасидан ўтказилган ўқув-семинар ва матбуот анжуманида шу тўхтамга келинди.
Тадбирларда вилоят ҳокимлиги тизимидаги мутасадди бошқармалар ва идоралар раҳбарлари, шаҳарлар ва туманларҳокимликларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича мутахассислари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгашлари мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Таъкидландики, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонун мамлакатимиз ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асосини кафолатлади. Бу борада қабул қилинган ҳар бир ҳужжат мазмуни, моҳияти ҳамда амалий вазифасига кўра ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, комил инсон бўлиб вояга етиши, иқтидори, салоҳиятини тўла намоён этиши, замонавий, юксак малакали касб-ҳунар эгаллашлари учун пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўқув-семинарда иштирокчиларга вилоятда 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижроси юзасидан маълумотлар берилди. 2016 йилга мўлжалланган Ёшлар дастури билан таништирилди, ижрочилардан талаб этиладиган ҳужжатлар тартиби, мониторинг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Анжуманда ўтган йилги ёшлар дастури йўналишлари бўйича белгиланган вазифалар ижроси, жорий йилги режалари юзасидан соҳага алоқадор муассасалар мутасаддиларининг ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, тадбирлар жараёнида ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масалаларига доир ишларни мувофиқлаштириш, таҳлил ишларини тизимли ва самарали ташкил этиш, бу масалаларда ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилиши лозимлиги келишиб олинди.
Анжуманда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.