
Самарқанд шаҳридаги 9-умумтаълим мактабида “Билимлар беллашуви”нинг вилоят босқичи ўтказилди.
Унда мазкур танловнинг туман, шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган умумтаълим мактабларининг 655 нафар 5-8 синф ўқувчилари ёзма иш ва тест синовлари орқали ўз билимларини синовдан ўтказдилар.
– Шогирдим Лазизбек Ҳимматов математика фанидан энг юқори натижага эришиб, биринчи ўринни эгаллади, – дейди Оқдарё туманидаги 52-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси Ҳафиза Элмуродова. – У тиришқоқлиги, ўткир зеҳни билан тенгдошларидан ажралиб туради.
Тенгдошлари орасида ғолибликни эгаллаган ўқувчилар Билимлар беллашувининг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Дилором Абдураҳмонова
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.