Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БИЛИМДОНЛАР АНИҚЛАНДИ

БИЛИМДОНЛАР АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан 2011 йилдан буён умумтаълим мактабларининг 5-8-синф ўқувчилари ўртасида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Билимлар беллашуви” ўқувчилар орасидан иқтидорли ёшларни топиш ва рағбатлантиришга йўналтирилганлиги билан аҳамиятли бўлмоқда. 

“Билимлар беллашуви”нинг Республика босқичида Самарқанд вилоятидан иштирок этган 28 нафар 7-8 синф ўқувчиларининг 9 нафари юқори ўринларни эгаллади. Хусусан, 3 та биринчи ўрин, 1 та иккинчи ўрин, 5 та учинчи ўрин вакилларимизга насиб этди.

Беллашувда математика фанидан Иштихон туманидаги 2-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби ўқувчиси Сардор Омонов, немис тили фанидан Самарқанд шаҳридаги 51-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси Амина Аҳрорқулова, рус тили ва адабиёти (рус) фанидан Каттақўрғон шаҳридаги 6-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Азизбек Пардаев 1-ўринни эгаллади.

Шунингдек, она тили ва адабиёт фанидан Пастдарғом туманидаги 28-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаб-интернати 7-синф ўқувчиси Севинч Султонова 2-ўринни, тарих фанидан Тайлоқ туманидаги 46-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Жаҳонгир Муродуллаев, кимё фанидан Пастдарғом туманидаги 28-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаб-интернати 8-синф ўқувчиси Ҳафизжон Раҳимов, биология фанидан Самар­қанд шаҳридаги 30-умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчиси Ситора Худойбердиева, география фанидан Каттақўрғон туманидаги 1-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси Зуҳриддин Самадов, иқтисодий билим асослари фанидан Пастдарғом туманидаги 28-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаб-интернати 8-синф ўқувчиси Баҳрилло Файзуллаев 3-ўринни эгаллади.

Ўқувчиларнинг ўртача бали 84,7 баллни ташкил этди. Бу ўтган йилгига қараганда 2,7 балл юқори,демакдир.

Вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати


Киритилган вақти: 16/07/2016 18:01.   Кўрилганлиги: 544
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bilimdonlar-aniqlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг