
Самарқандда “Ҳамшира – 2016” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган ҳамширалар ўз маҳоратини намойиш этди.
Иштирокчилар Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва улар малакасини оширишга қаратилаётган эътибор самарасини ўз фаолиятларига оид саволларга жавоб бериш, беморга тиббий хизмат кўрсатиш ва саҳна кўринишлари орқали ифода этди. “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Самарқанд тумани “Мароқанд” қишлоқ врачлик пункти патронаж ҳамшираси Гулмира Ҳакимова ғолиб деб топилди ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.
Ғ.Ҳасанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.