
Бугун Самарқанд вилоятидаги саккизта олий ўқув юртида тест синовлари ўтказилди.
Бу йил вилоятдаги олий таълим муассасаларининг бакалавриат бўйича қабул режаси 5805 та (ўтган йилгига нисбатан 85 тага кўп) бўлиб, абитуриентлардан 52498 та ариза тушди. Яъни, ҳар бир ўрин учун ўртача 9-10 киши тўғри келди.
Энг юқори кўрсаткич, Самарқанд давлат университетида (1 ўринга 12 киши), Тошкент стоматология институти филиалида (1 ўринга 11 киши), Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида (1 ўринга 10 киши) кузатилди.
Тест синовларини ўтказиш учун олий ўқув юртлари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларида жами 59 та бино ва корпуслар белгиланиб, уларда мазкур тадбир учун барча шарт-шароит яратилди. Ушбу бинолар қуввати 82 минг кишига мўлжалланган 1605 та аудиторияда санитария, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа талаблар бўйича текширувдан ўтказилди.
Хусусан, синовларда иштирок этаётган абитуриентларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида барча корпус ва бинолар яқинидаги соя-салқин жойларда кутиш жойлари ташкил этилди ҳамда мебеллар билан таъминланди. Барча биноларда салқин ичимликлар ва тайёр озиқ-овқат маҳсулотлар савдоси ташкил этилди.
Дарвоқе, бу йил бошқа вилоятлардан жами 6611 нафар абитуриент Самарқанддаги олий ўқув юртларида ўқиш истагини билдирган. Уларнинг 1632 нафари Қашқадарё, 1221 нафари Сурхондарё, 1209 нафари Жиззах, 177 нафари Фарғона вилоятидан ва ҳоказо.
Тест ўтказилган хоналар учун Давлат тест маркази томонидан олий ўқув юртларидан 1382 нафар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидан 1898 нафар масъул ходимлар, халқ таълими соҳасидан 2344 нафар вакиллар танлаб олинди.
Хуллас, тест синовларини белгиланган талаблар даражасида ўтказиш учун барча шароитлар яратилди. Абитуриентлар эса шу пайтгача олган билимларини ҳаққоний синовдан ўтказди. Яна бир неча кундан сўнг улар орасидан энг омадлилари - 1 917 нафар давлат гранти ва 3 888 нафар тўлов шартнома асосида ўқиш имкониятини қўлга киритган ёшлар талаба деган номга сазовор бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.