
Бугун “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ташаббуси билан Нуробод тумани Жом қишлоғида пресс-тур ташкил этилди.
Жамият директорининг ўринбосари Элдор Мамадалиев кейинги икки ойда соҳада амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Ургут тумани Мерганча массивини электр энергияси билан доимий таъминлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, “Ургут-2” подстанциясига 25 000 кВА бўлган қўшимча иккинчи трансформатор ўрнатилди ва ишга туширилди.
Шунингдек, бу ерда 6 километр узунликдаги икки занжирли 10 кВАли электр тармоғини тортиш ва 1 та электр тақсимлаш қурилмаси ўрнатиш бўйича лойиҳа-смета ишлари якунланиб, қурилиш ишлари бошланди. 3,5 километр узунликда 10 кВли электр тармоғи қурилди ва ушбу ишлар май ойи якунига қадар тўлиқ якунланади.
Сариқтепа массивини электр энергияси билан таъминлаш учун “Сўғдиёна” нимстанциясига 1 дона 10 кВли ячейка ўрнатилиб, 3 километр узунликдаги 10 кВли электр узатиш тармоғи қурилиб, ишга туширилди.
Нуробод тумани Сазағон массивида жойлашган тадбиркорлик субъектларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида эса “Тараққиёт” нимстанциясидан 6 кВли электр узатиш тармоғи қурилиши давом этмоқда. Бунинг учун 201 дона темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, электр тармоғи тортиш ишлари май ойининг якунига қадар тўлиқ якунланади.
Сазағон массивида 110/10 кВли нимстанция қуриш учун лойиҳа смета ишлари тайёрланмоқда. Қурилиш ишлари август ойидан бошланиб, 2019 йилнинг биринчи чорагида тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.
***
“Обод қишлоқ” дастури бўйича вилоятда 32 та маҳалла киритилган. Ушбу маҳаллаларнинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 45 дона трансформатор пункти ва 90,1 километр электр узатиш тармоқларини янгидан қуриш режалаштирилган.
Ҳозирги кунгача 20 дона трансформатор пункти ва 55,8 километр электр узатиш тармоғи янгидан қурилди. Ушбу маҳаллалардаги 159 дона трансформатор пункти ва 55,8 километр электр узатиш тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Бугунгача 38 дона трансформатор пункти ва 23,1 километр электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирланди.
***
Оммавий ахборот воситалари ходимлари Жом қишлоғида таъмирланаётган ва янги қурилаётган электр тармоқлари ҳолатлари билан танишди.
Маълумотларга кўра, бу ерда электр таъминотини яхшилаш мақсадида 15 та трансформатор, 1000 дона бетон устунлар (столба) ўрнатиш, 51 километр масофага электр кабеллари тортиш режалаштирилган.
Ҳозиргача 9 та трансформатор, 715 дона бетон устун ўрнатилган ва 35 километр масофага кабель тортилган.
Анвар Мустафоқулов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.