Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Биласизми?

#Биласизми?

Пластик карта йўқолганда нима қилиш керак?

Тўлов картаси йўқолганда ёки ўғирланганда зудлик билан хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиш лозим.

Тўлов картаси банк томонидан қуйидаги ҳолларда блокланади:

- банк картаси эгасидан унинг йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги ҳақида ариза қабул қилинганда;

- ПИН-кодни кетма-кет 3 марта нотўғри терилганда;

- терговчи, суриштирувчи, суд ижрочиси ёки суднинг банк ҳисобварағидаги операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори олинганда;

- банк карточкаларидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномада белгиланган бошқа ҳолларда.

Мижоз қуйидагилар орқали тўлов картасини мустақил равишда блоклаб қўйиши мумкин:

- банкнинг интернет-сайтидаги шахсий кабинети (интернет-банкинг хизмати ёқилган бўлса);

- хизмат кўрсатувчи банкнинг ёки тўлов хизмати кўрсатувчиларнинг (Uzcard, PayMe, Click ва б.) мобиль иловаси.

Пластик картани блокировкадан ечиш учун пластик карточка олинган банк филиалига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилиш керак.


Охирги ўзгариш: 10/02/2020 10:45.   Кўрилганлиги: 173
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bilasizmi-147

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг