Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БЕВОСИТА ТЕЛЕМУЛОҚОТ

БЕВОСИТА ТЕЛЕМУЛОҚОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майда қабул қилинган “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, унга тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади.

Шунингдек, 2015 йилнинг 22 май куни соат 20.00 дан бошлаб вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг вилоят телерадиокомпанияси орқали вилоят аҳолиси билан ушбу мавзу бўйича бевосита телемулоқоти ўтказилади.

Телемулоқот мавзусига оид савол, таклиф ва мулоҳазаларингизни вилоят ҳокимлигининг murojaat@samarkand.uz электрон почта манзилига жўнатишингиз ёки (366) 233-71-64, 235-20-42 рақамли телефонларига, вилоят “Зарафшон” газетасининг (366) 235-64-76, “Самаркандский вестник” газетасининг (366) 233-16-87, “Овози Самарқанд” газетасининг (366) 233-39-69, “Самарқанд телевидениеси” масъулияти чекланган жамиятининг (366) 233-59-52 ва вилоят телерадиокомпаниясининг (366) 233-32-53, 233-35-90 рақамли телефонлари орқали олдиндан ёздиришингиз мумкин.

Телемулоқот давомида савол ва мурожаатлар 233-32-53, 233-35-90 рақамли телефонлари орқали қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 20/05/2015 22:04.   Кўрилганлиги: 1677
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bevosita-telemuloqot

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.