Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС ЁШЛАР ЎРТАСИДА КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИНМОҚДА

БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС ЁШЛАР ЎРТАСИДА КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИНМОҚДА

Мамлакатимизда ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, 

ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига урғу берилди.

Айтиш керакки, турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди.

Шу боис Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус муҳим аҳамият касб этади.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят ва туман Кенгаши ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти билан ҳамкорликда Каттақўрғон шаҳар 02855-сонли ҳарбий қисмда учрашув ташкил этилди.

Ҳарбийлар билан Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус мазмун-моҳияти, олиб борилаётган ишлар ҳамда эришилган натижалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, учрашувда ёшларни интернетдаги зарарли хуружлардан асраш, уларни ахборот технологияларидан унумли фойдаланишга ўргатиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Учрашув давомида фаол харбийларга китоблар жамланмаси совға қилинди.

Шиддат билан ривожланиб, мафкура ва ғоялар кураши авж олаётган бугунги глобаллашув даврида вилоятимизда ёшлар ўртасида ушбу бешта муҳим ташаббусни илгари суришга, оммалаштиришга асосий вазифа сифатида қаралмоқда.


Киритилган вақти: 04/07/2019 21:56.   Кўрилганлиги: 981
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/beshta-muhim-tashabbus-yoshlar-ortasida-keng-targib-qilinmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.