
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Пастдарғом туманида бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Ҳ.Шодиева туманда сайёр қабул ўтказиб, унда 13 оиланинг муаммолари бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилди.
Хусусан, Парчақора маҳалласида яшовчи Замира Исомиддинованинг нафақага чиқишига амалий ёрдам бериш, Олмазор маҳалласида яшовчи Хурсанд Ирисовага ногиронлик аравачаси олишда ёрдам сўради. Тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ушбу муаммолар ҳал этилиши белгиланди.
Шунингдек, тумандаги ёшлар ва ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.
– Ярмаркада бўш иш ўринлари билан биргаликда, хотин-қизларни ҳунармандчиликка жалб қилиш мақсадида ҳунармандлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди, - дейди Пастдарғом туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ишмуродова. – Ярмаркада 34 нафар хотин-қизларга бандликка кўмаклашиш маркази томонидан муқим иш ўрнига эга бўлиш учун йўлланмалар ажратилди.
Тумандаги Сазағон маҳалласида эса хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис Г.Имомованинг иш тажрибаси ўрганилди. Маҳаллада хотин-қизларнинг миллий ҳунармандчилик билан шуғулланиши ортидан даромадга эга бўлаётгани, уларнинг бандлиги таъминланаётгани мисоллар орқали семинар иштирокчиларига кўрсатилди.
Туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда вилоятдаги барча шаҳар ва туман хотин-қизлар қўмиталари раислари, мутахассислар, қўмита билан ҳамкорликда ишлайдиган ташкилот вакиллари иштирок этди. Иштирокчиларга “Зулфия номидаги Давлат мукофоти тўғрисида”ги Фармонга киритилган ўзгаришлар, оилавий ажримларнинг, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масаласида эътибор қаратилиши лозим жиҳатлар хусусида маълумот берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.