Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БЕШ ТАШАББУСНИ УРГУТДА АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” ТАСДИҚЛАНДИ

БЕШ ТАШАББУСНИ УРГУТДА АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” ТАСДИҚЛАНДИ

Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббусни Ургутда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Самарқанд вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси”да беш ташаббусни амалга ошириш бўйича масъуллар ва чора-тадбирлар белгиланди. Унга кўра, Ургут туманидаги 135 та умумий ўрта таълим мактабини 3 турдаги (рубоб, дутор, доира) мусиқа асбоблари билан таъминлаш орқали қўшимча 150 та тўгарак ташкил этилади. Шунингдек, мактабларда ҳаваскор ёшлар театр ва ансамбллари тузилади.

Ургут туманидаги барча корхона, ташкилот, муассасалар ишчи-ходимлари, ўқувчилар, катта ёшдаги аҳоли ўртасида эрталабки гимнастика машғулотлари, ҳафтада бир кун спорт тадбирлари йўлга қўйилади.

Ургут марказий маданият ва аҳоли дам олиш масканида, туман марказидаги мусиқа мактабида, амфитеатрда ва бошқа аҳоли гавжум масканларда wi-fi ҳудуди ташкил этилади.

Умумтаълим мактаблари, боғчалар ва маҳаллаларга 18 мингдан ортиқ китоб тарқатилади. Туманнинг олис қишлоқларида тикув-трикотаж мажмуаларини ишга тушириш ҳисобига 400 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланади. Беш ташаббусни Ургутда амалга ошириш тадбирлари доирасида 600 нафар ёшларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш режалаштирилмоқда.


Киритилган вақти: 24/04/2019 16:45.   Кўрилганлиги: 482
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/besh-tashabbusni-urgutda-amalga-oshirish-boyicha-yol-xaritasi-tasdiqlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.