Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Беш ташаббус ижроси: Каттақўрғонда рақамли технологиялар маркази очилди

Беш ташаббус ижроси: Каттақўрғонда рақамли технологиялар маркази очилди

Ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус асосида Самарқанд вилоятида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Каттақўрғон шаҳрида аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан рақамли технологиялар маркази ташкил этилди.

Бугун ўтказилган мазкур марказнинг очилиш маросимида вазирлик бўлими бошлиғи Ф.Арипжонов, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Р.Қобилов, Каттақўрғон шаҳар ҳокими М.Ҳошимов иштирок этди.

– Каттақўрғон шаҳрида бугун 26 минг нафардан ортиқ ёшлар истиқомат қилмоқда, – дейди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Н.Эшназаров. – Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус ижроси доирасида бу ёшларнинг 5 минг нафардан ортиғини ахборот технологиялари ва  рақамли технологиялар бўйича ўқитиш ҳамда малакасини ошириш кўзда тутилган. Ушбу марказ айни шу мақсадда ташкил этилди.

Дастлабки бир йил давомида марказда 1800 нафардан ортиқ каттақўрғонлик ёшларнинг робототехника, дастурий таъминот ва рақамли технологиялар бўйича билим ва кўникмалари оширилади. Кейинги йилларда бу кўрсаткич яна ҳам ошиб боради. Эътиборлиси, марказда ёшлар бепул ўқитилади ва улар бу ерда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятига эга.


Киритилган вақти: 07/11/2019 17:19.   Кўрилганлиги: 71
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/besh-tashabbus-ijrosi-kattaqorgonda-raqamli-texnologiyalar-markazi-ochildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг