Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БЕШ ОЙДА – 34 МИНГТА ИШ ЎРНИ

БЕШ ОЙДА – 34 МИНГТА ИШ ЎРНИ

2016 йилнинг беш ойи давомида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Вилоят меҳнат бош бошқармаси бошлиғи А. Усмонов кун тартибидаги мавзу бўйича журналистларга ахборот берди.

Таъкидландики, жорий йилнинг январь-май ойлари давомида вилоят Бандлик дастурига асосан 34 мингтага яқин иш ўринлари яратилди. Бандликка кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат қилган 13451 нафар фуқаронинг 13161 нафари ишга жойлаштирилди.

Вилоят бўйича 113 маротаба бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилиб, 23 мингдан ортиқ иш ўринлари таклиф этилди.

– Бандлик билан боғлиқ саволлар, ҳуқуқий маслаҳатлар тизимдаги идораларга бўлаётган мурожаатларнинг асосини ташкил этади, – дейди Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Сардор Абдуқундузов. – Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни ривожлантириш натижасида фуқароларни соҳага оид барча ўзгаришлардан ўз вақтида хабардор этяпмиз. Бу эса аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш билан бир қаторда, кўплаб тушунмовчиликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этаяпти.

Тадбир сўнгида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Шоҳруҳ Қаюмов


Киритилган вақти: 18/06/2016 18:01.   Кўрилганлиги: 1343
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/besh-oyda-34-mingta-ish-orni

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.