
Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш департаменти бошлиғи Сергей Хоменко бошчилигидаги делегация аъзолари Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Самарқанд темир йўл вокзалида меҳмонларни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Тошпўлатов, вилоят ИИБ қўриқлаш бошқармаси бошлиғи Ж.Қодиров ва бошқалар кутиб олди.
Беларуслик меҳмонлар дастлаб вилоят ИИБ қўриқлаш бошқармасида бўлиб, бу ерда объектларни замонавий тизимлар ёрдамида қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантирувчи воситалар билан жиҳозлаш, ахборотлаштирилган марказий кузатув ва хабар узатиш, видеокузатув воситаларидан самарали фойдаланиш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида меҳмонлар Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини томоша қилди.
Бахтиёр МУСТАНОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.