Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БЕЛАРУСЬ ҚЎРИҚЛАШ ДЕПАРТАМЕНТИ ВАКИЛЛАРИ САМАРҚАНДДА

БЕЛАРУСЬ ҚЎРИҚЛАШ ДЕПАРТАМЕНТИ ВАКИЛЛАРИ САМАРҚАНДДА

Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш департаменти бошлиғи Сергей Хоменко бошчилигидаги делегация аъзолари Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

Самарқанд темир йўл вокзалида меҳмонларни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Тошпўлатов, вилоят ИИБ қўриқлаш бошқармаси бошлиғи Ж.Қодиров ва бошқалар кутиб олди.

Беларуслик меҳмонлар дастлаб вилоят  ИИБ қўриқлаш бошқармасида бўлиб, бу ерда объектларни замонавий тизимлар ёрдамида қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантирувчи воситалар билан жиҳозлаш, ахборотлаштирилган марказий кузатув ва хабар узатиш, видеокузатув воситаларидан самарали фойдаланиш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида меҳмонлар Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини томоша қилди.

Бахтиёр МУСТАНОВ.


Киритилган вақти: 05/12/2018 13:31.   Кўрилганлиги: 207
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/belarus-qoriqlash-departamenti-vakillari-samarqandda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг