
Пушкин номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази Самарқанд шаҳридаги автобус ва трамвай бекатларида йўловчилар учун «Мобил кутубхона» лойиҳасини жорий этди.
Бекатлардаги мазкур виртуал кутубхона ёрдамида йўловчилар ўз смартфони орқали китобларнинг электрон нусхасини QR-код орқали бепул юклаб олиши мумкин.
- Виртуал жавонимиздаги 200 та китоб муқовасининг сурати ва QR-коди жойлашган «Мобил кутубхона»миз ёрдамида йўловчилар ўз смартфони орқали кодни сканерлаб, унда кўрсатилган электрон китобни телефони хотирасига бепул юклаб олиш имкониятига эга бўлди, - дейди марказнинг биринчи тоифали кутубхоначиси У.Тўлқинов. – Мобил кутубхонамиз фондидан ўзбек ҳамда чет эл адабиёти намояндалари - Алишер Навоий, Умар Хайём, Ғафур Ғулом, Конфуций, Пушкин, Адам Жексон, Жюль Верн, Жоан Роулинг, Шарлотта Бронте кабиларнинг сара асарлари ўрин олган. Шунингдек, фойдаланувчилар мазкур китобларнинг аудиоёзувли вариантини ҳам юклаб олиб, уни исталган вақтда тинглаб кетиши мумкин.
Бугунгача Самарқанд шаҳрининг 56 бекатида худди шундай виртуал жавонларни ўрнатдик. Яқин келажакда бундай электрон адабиётлар ҳамда бекатлардаги «мобил кутубхоналар»имиз сонини янада кўпайтирамиз.
Афсуски, айрим ҳамшаҳарларимизнинг бекатларга ёпиштирилган виртуал жавонларни йиртиб ёки ўзи билан олиб кетиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Шаҳримиз фуқароларидан лойиҳамизга ҳурмат билан муносабатда бўлишларини илтимос қиламиз. Чунки юксак мутолаа маданиятига эга китобсевар юртдошларимизнинг сафи кенгайишидан барчамиз манфаатдормиз.
Ўз мухбиримиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.