
Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги муносабати билан Самарқанд шаҳридаги Эски Ҳазора маҳалласи ҳудудида қурилган 60 хонадонли кўпқаватли турар-жой биноси ўз эгаларига топширилди.
Вилоят ҳокимлиги якка тартибда уй-жойлар қурилишини мувофиқлаштириш бош бошқармаси буюртмасига асосан бунёд этилган мазкур иншоотни сифатли, замонавий қуриш ишлари “Хуршид барака сервис” хусусий корхонаси қурувчилари томонидан бажарилди.
Барча қулайликларга эга мазкур турар-жой олдида болалар майдончаси, кексалар учун чойхона, машиналар тўхташ жойи, иншоот биринчи қаватида маиший хизмат, савдо шохобчалари ҳам ўрин эгаллади.
Маҳалла фаоллари, кексалар, қурилиш ишларида жонбозлик кўрсатган қурувчилар тўкин дастурхон атрофида ўтириб, янги хонадон соҳибларини қўшалоқ байрам билан қутлашди, бугунги дориламон кунлар, истиқлол учун шукроналик келтиришди.
Абдуғофур Шерхолов, Бахтиёр Мустанов (фото)
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.