
Вилоятнинг ҳар бир гўшасида Янги йил байрами тадбирларини кўтаринки руҳда ўтказишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
Туман ва шаҳарлардаги 24 масканда асосий байрам арчалари ўрнатилиб, театрлаштирилган маданий дастурлар, савдо ярмаркалари ташкил этилган.
Жумладан, Самарқанд шаҳрида 7 та жойда – Мирзо Улуғбек кўчасидаги “Баҳор” масъулияти чекланган жамияти биноси олдида, темир йўл вокзали олдидаги майдонда, Сартепа масканида (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 2-сон академик лицей олдида), Тошкент кўчасида, Кимёгарлар шаҳарчасида (1-сон маданият дам олиш маркази олдида), Сўлим шаҳарчасида (2-сон маданият ва дам олиш маркази биноси олдида), Фарҳод шаҳарча фуқаролар йиғини биноси олдидаги майдонда Янги йил арчаси ўрнатилди.Алишер Навоий кўчасида арча ўйинчоқлари, байрам совғалари ҳамда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди. Шунингдек, шаҳардаги барча деҳқон бозорлари, Кимёгарлар, Фарҳод ва Сўлим шаҳарчаларида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдоси йўлга қўйилди.
Бу йилги байрам дастурларини ҳар йилгидан ўзгача ташкил этиш мақсадида “Хуш келдинг, Янги йил!” номли тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, маданият муассасалари, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вилоят бўлими ҳамда бошқа бадиий жамоалар жалб қилинди. Томошалар ҳар куни уч сеансда намойиш этиляпти.
Байрамни кўтаринки руҳда ва беталофат ўтказиш бўйича вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларида махсус штаблар фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур штаблар томонидан байрам тадбирлари ўтказиладиган масканларда жамоат тартиби, ёнғин ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, пиротехника воситалари сотилишининг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилди. Бу ишга ҳуқуқ-тартибот идоралари билан бирга жамоатчилик вакиллари ҳам жалб қилинди.
Бу йилга байрамда 900 нафарга яқин самарқандлик болажонларга Президент совғаси берилиши режалаштирилган. Ушбу совғалар Самарқанд шаҳрига 23 декабрь куни тўлиқ келтирилиб,27 декабрдан бошлаб вилоятнинг шаҳар ва туманлари, 3 та меҳрибонлик уйларидаги 299 нафар тарбияланувчиларга, СОС болалар маҳалласидаги 88 нафар, гўдаклар уйининг 59 нафар тарбияланувчиларига, 430 нафар чин етимларга, ота-она қаровисиз қолган болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиб, юрт тинчлиги ва барқарорлиги йўлида қурбон бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг фарзандларига тантанали равишда топширилади.
“Президент арчаси” асосий байрам тадбирини 29 декабрь куни 250 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари иштирокида ўтказиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, вилоятда болаларнинг қишки таътилини мазмунли ўтказиш, мароқли хордиқ чиқаришлари бўйича чора-тадбирлар белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.