
Бугун вилоят мусиқали драма театри ҳовлисидаги майдонда ўрнатилган улкан арча атрофига бу гал туман ва шаҳарлардан келган болажонлар таклиф этилди.
Кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари фарзандлари, одам савдосидан жабр кўрган, диний экстремизм оқимига тушиб қолган, ҳозирда жазо муддатини ўтаётган инсонларнинг болалари учун намойиш этилган “Янги йил арчаси” байрам томошалари барчада катта таассурот қолдирди.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси ташаббуси билан ташкил этилган тадбир аввалида шаҳар ва туманлардан таклиф этилган 343 нафар болажонга ҳомийлар томонидан кийим-кечак ва байрам совғалари топширилди.
Вилоят театр ва бадиий жамоалари байрам дастурлари намойиш этди.
Тадбирда вилоят ҳокими Т.Жўраев иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.