
28 май куни “Баркамол авлод – 2017” спорт мусобақаларида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган Самарқанд жамоаси шаҳримиздаги темир йўл вокзалида кутиб олинди.
Тадбирда ҳокимият вакиллари, масъул ташкилот ходимлари, маҳаллий аҳоли, ота-оналар ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.
Жиззах вилоятида ўтказилган мазкур мусобақада вилоятимиз ёшлари спортнинг 15 та тури бўйича беллашиб, умумжамоа ҳисобида 180 балл билан учинчи ўринни эгаллашди. Спортчиларнинг 6 нафари олтин, 9 нафари кумуш, 16 нафари эса бронза медаллари билан қайтишди.
13 та жамоа билан беллашиб, ўз кучини кўрсатган спортчи-ёшлар Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси – “Дамас” автомобили ҳамда кўчма кубок, диплом ва сертификат билан тақдирланди.
Тадбир давомида санъаткорлар концерт дастурлари билан спортчиларни шод этишди.
Тадбирда вилоят ҳокими Ҳ. Оқбўтаев сўзга чиқди.
АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.