Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

«Баркамол авлод - 2017» «Ғалаба учун майдонга тушамиз»

«Баркамол авлод - 2017» «Ғалаба учун майдонга тушамиз»

Кеча вилоятимиз спортчиларини Жиззах шаҳрида бўлиб ўтадиган «Баркамол авлод – 2017» спорт мусобақаларига кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, ўрта маxсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, фахрий спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда Биринчи Президентимиз И.Каримов ташаббуси билан ташкил этилган уч босқичли спорт беллашувлари – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада спорт мусобақалари ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларда мардлик ва жасорат фазилатларини юксалтириш, халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир спортчиларни тарбиялашда муҳим омил бўлаётганлиги таъкидланди. Йиғилганлар спортчиларимизга омад ва зафарлар тилашди.

– Бугунги кунда юртимизда ёшларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар бизни юксак марралар сари ундамоқда, – дейди бадиий гимнастика бўйича вилоят терма жамоаси аъзоси М.Қувондиқова. – “Баркамол авлод” спорт ўйинларида биринчи марта иштирок этаётган бўлсам-да, жиддий тайёргарлик кўрдим. Мусобақаларда бор куч ва ғайратимни ишга солиб, вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қиламан.