
Пайариқ туманидаги «Ягона» базмгоҳида «Президент эътибори - мурувват тадбирларида» шиори остида пайариқлик ва қўшработлик 22 нафар болажонларнинг суннат тўйи нишонланди.
Вилоят ҳокимлиги, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ҳамда қатор жамоат ташкилотлари иштирокида ўтказилган мазкур тадбир “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.
– Бу тадбир республикамиз ҳудудларидаги олис қишлоқ ва овулларда истиқомат қилаётган, ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларнинг кўнглини кўтариш ва турмуш шароитларини ошириш ишларига муносиб ҳисса ниятида амалга оширилди, – дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши вакили Ғофуржон Ҳамидов. – Бугунги хайрия тадбирлари мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси давлатимиз ва ҳукуматимиз эътиборида эканлигининг ёрқин намунасидир.
Тўйболаларга 1 миллион сўмлик омонат дафтарчалари ҳамда китоб жамланмалари тақдим этилгани ҳамда мультфильм қаҳрамонлари асосида тайёрланган саҳна томошалари йиғилганлар кўнглига кўтаринкилик бағишлади.
Тадбирда вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев иштирок этди.
Ҳусан ЭЛТОЕВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.