
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги "Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти, унинг ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.
Республика Марказий банки томонидан ташкил этилган тадбирда мазкур қарор банкларнинг инвестициявий фаоллигини рағбатлантириш, шунингдек, банк фаолиятини халқаро андазалар талаблари даражасига олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
– Қарорда аҳоли ва тадбиркорлар учун омонат ва депозитларнинг янги ва жозибадор турларини жорий қилиш, янада қулай имтиёзлар яратиш борасида зарур чораларни амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланган, – дейди Марказий банк департаменти директори Ботир Зарипов. – Бундан ташқари, олис ва ишчи кучи ортиқча бўлган шаҳар ва туманлардаги тадбиркорларнинг имтиёзли кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилган.
Анвар Мустафоқулов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.