Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Бангладеш Республикаси делегацияси Самарқандга келди

Бангладеш Республикаси делегацияси Самарқандга келди

Юртимизда меҳмон бўлиб турган Бангладеш Республикаси ташқи ишлар вазири Абдул Момен бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.

Самарқанд темир йўл вокзалида мартабали меҳмонни вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нуруллаев кутиб олди.

Делегация аъзолари Самарқандга ташрифини Пайариқ туманидаги  Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлаб, улуғ муҳаддис ҳақига Қуръон тиловат қилишди. Мажмуада амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Шунингдек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ташкил этилган музейни томоша қилди.

Шундан сўнг меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги Улуғбек расадхонаси, "SAG" гилам заводи фаолияти билан яқиндан танишди.

Бахтиёр Мустанов.


Киритилган вақти: 17/07/2021 15:38.   Кўрилганлиги: 93
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bangladesh-respublikasi-delegatsiyasi-samarqandga-keldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.