Самарқанд вилояти ҳокимлиги
w w w . s a m a r k a n d . u z
Кечагидек эсимда 5
ёшлигимдан елкамга тўрни олиб, бобомга эргашардим, - дейди Пастдарғом
туманидаги "Карвон" балиқчилик фермер хўжалиги раиси Ғулом Икромов. -
Иккимиз кун бўйи 1-2 та балиқ тутган пайтларимиз ҳам бўлган. Баъзан уст-бошим
ҳўл бўлиб қолганида ойимдан дакки эшитардим. Мен учун муҳимроғи балиқ ови эди.
Шу боис маҳалладошлар мени кўрганда "балиқчи келаяпти" дейдиган
бўлишган. Ҳақиқатдан ҳам "Яхши гапга ҳам, ёмон гапга ҳам фаришталар
омин" дейишаркан.
2013 йил
йиғиб қўйган маблағимдан 1
гектар майдонда сунъий кўл ташкил этиб,
"Карвон" балиқчилик ферер хўжалигини йўлга қўйдим. "Ўктам балиқ
воҳаси" фемер хўжалиги раиси Ўктам Мингбоев устозлигида балиқчиликнинг
барча сир-синоатларини ўргандим. Бугун 3 нафар ишчи-хизматчи меҳнат қилаётган
хўжалигимизда балиқнинг оқ амур, карп, толстолоб турлари боқиляпти. Ҳар йили
мавжуд 3 та кўлда 2,5 минг дона балиқ чавоқларидан 3 тонна "луқмаи
ҳалол" етиштираяпмиз. Ҳавзадаги балиқларга табиий озиқланишидан ташқари,
кепак, буғдой ва нўхат ёрмалари берилади. Меҳнатимизга яраша даромад ҳам ёмон
эмас. Уй қурдик, келгусида хўжаликни кенгайтириб, яна 2-3 та иш ўрни яратиш
ниятидамиз.