Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БАҲОРДЕК ГЎЗАЛ, ВАТАН КАБИ МУҚАДДАС

БАҲОРДЕК ГЎЗАЛ, ВАТАН КАБИ МУҚАДДАС

Самарқанд шаҳрида 8 Март – Хотин-қизлар кунининг асосий байрам тантаналари ўтказилди.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев тадбир иштирокчиларини, уларнинг тимсолида вилоят хотин-қизларини ушбу айём билан табриклади. 

– Мамлакатимизда жорий йилнинг Соғлом она ва бола йили, деб эълон қилиниши бугунги байрамнинг нуфузини ошириб, мазмунини бойитди, десак муболаға бўлмайди, – деди вилоят ҳокими. – Аёлларга эҳтиром, эътибор кўрсатиш мустақиллик йилларида мисли кўрилмаган даражада юксалди ва бу ишлар анъанага айланиб улгурди. Бугун барча соҳаларда аёлларнинг фаоллиги, ташаббускорлиги, фидойилиги ортиб бораётганини кўриш мумкин.

Тантанали маросимда бир гуруҳ фаол хотин-қизлар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

– Президентимизнинг мамлакатимиз хотин-қизларига йўллаган табригида оила соғлом ва бахтли бўлса, бутун жамият барқарор ва фаровон бўлади, дейилди. Назаримда, бу калом бизнинг юртда шунчаки айтилмаяпти, – дейди Марказий банк вилоят бош бошқармаси ходими Феруза Нормуродова. – Чунки, оила мустаҳкамлиги, жамиятнинг маънан соғлом бўлиши учун амалга оширилаётган ишлар бу фикрни тасдиқлаб турибди. Энг асосийси, барча соҳаларда биз, хотин-қизларга ҳурмат кўрсатилаётгани, лозим бўлса, имтиёз ва имкониятлар берилаётгани бахтли мамлакатнинг бахтли аёли бўлишимизни таъминламоқда. Ўтган йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида яратилган қулай шарт-шароитлар туфайли биргина «Микрокредитбанк» вилоят филиали томонидан тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 7 миллиард 300 миллион сўм кредит ажратилгани аёлларимизнинг имкониятлари, фаоллиги ошишига хизмат қилди.


Тадбирда пойтахтдан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Байрам тантаналари Самарқанд шаҳридаги «Диёра» ресторанида тўкин дастурхон атрофида давом этди.

* * *

Баҳорнинг илк байрами – Халқаро хотин-қизлар куни тантаналари энг чекка ҳудудларга ҳам етиб борди. Ҳар гўшада, ҳар жабҳада муқаддас аёл шаънига илиқ сўзлар айтилиб, уларнинг хизмати эътироф этилди.

  • Бугун вилоят аҳолисининг қарийб 50 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Юз ёшдан ошган нуронийларнинг 85 нафари табаррук онахонларимиздир. Байрам арафасида "Доимо ардоғимдасиз", «Қариси бор уйнинг – париси бор» мавзуидаги тадбирлар доирасида юз ёшга тўлган онахонларга вилоят ҳокимининг байрам табриклари, совға-саломлари етказилди.
  • «Соғлом аёл – миллат ғурури» шиори остида корхона-ташкилотларда байрам тадбирлари ўтказилди. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, касаба уюшмалари, шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан эҳтиёжманд оилалар, кексалар ҳолидан хабар олиниб, «Саховат уйи», «Мурувват уйи»да истиқомат қилаётган аёлларга совға-саломлар берилди.
  • Таълим муассасаларида Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, санъат ва спорт соҳаларида катта ютуқларга эришган қизлар иштирокида учрашувлар, ўқувчи-ёшлар ўртасида кўрик-танловлар ва спорт мусобақалари ўтказилди.
  • Пахтачи, Нарпай, Қўшработ ва Нуробод туманлари хотин-қизлари учун байрам тадбирлари Самарқанд шаҳрида ташкил этилди. Улар шаҳардаги эътиборга сазовор жойлар, тарихий обидалар бўйлаб саёҳат қилдилар.  

Киритилган вақти: 08/03/2016 18:05.   Кўрилганлиги: 1605
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bahordek-gozal-vatan-kabi-muqaddas

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.