Бағрикенглик ва хайр-саховат намунаси

Булунғур туманидаги «Бахт» базмгоҳида «Президент эътибори - мурувват тадбирларида» шиори остида булунғурлик ва жомбойлик 13 нафар болажонларнинг суннат тўйи нишонланди.

Вилоят ҳокимлиги, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ҳамда қатор жамоат ташкилотлари иштирокида ўтказилган мазкур  тадбир “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

Тўйболаларга 1 миллион сўмлик омонат дафтарчалари ҳамда китоб жамланмалари тақдим этилгани ҳамда мультфильм қаҳрамонлари асосида тайёрланган саҳна томошалари йиғилганлар кўнглига кўтаринкилик бағишлади.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари А.Умаров иштирок этди.



Киритилган вақти: 04/05/2017 11:00.   Кўрилганлиги: 279

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг