Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АЗИЗ ШАҲРИМ – САМАРҚАНДИМ!

АЗИЗ ШАҲРИМ – САМАРҚАНДИМ!

18 октябрь - Самарқанд шаҳри куни жамоатчилик томонидан муносиб нишонланди. 

Дастлаб  Амир Темур мақбарасида Қуръон тиловат қилинди. Сўнгра фахрий қоровул саф тортиб, Соҳибқирон ҳайкали пойига гуллар қўйилди.


Шундан кейин тадбирлар маҳаллалар, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда давом этди.Хусусан, шаҳардаги барча меҳрибонлик уйлари, “Саховат” уйида байрам дастурхони ташкил этилиб, турли маданий тадбирлар ўтказилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилалар учун ҳам байрам дастурхони ва концерт дастурлари уюштирилди. Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Азиз шаҳрим – Самарқандим” мавзусидаги энг яхши иншо кўрик-танлови ғолиблари рағбатлантирилди.


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимида ёш ижодкорлар томонидан кўҳна шаҳарга бағишлаб мушоира ўтказилди.

Анвар Мустафоқулов


Охирги ўзгариш: 20/10/2015 19:38.   Кўрилганлиги: 2049
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/aziz-shahrim-samarqandim

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.