Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АЗАЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ АМАЛИЙ ИФОДАСИ

АЗАЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ АМАЛИЙ ИФОДАСИ

Вилоят прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 3 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари, вилоят ҳокимлиги, прокуратура ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда амнистия тўғрисидагиқарор ва уни қўллаш тартиби ҳамда бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари олдида турган вазифалар тўғрисида сўз юритилди.

Хусусан, қарорниқўллаш тартиби ҳақидаги Низом асосида амнистия акти ижросида очиқ-ошкоралик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш юзасидан фикрлашиб олинди.

Мазкур масалада прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, мутасаддиидораваташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари ташкил этилган.

Жазодан озод этилганлар томонидан қайта жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишда уларни ўз вақтида ҳисобга олиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда жазодан озод этилган шахсларнинг ижтимоий мослашуви ва ҳимоясига оид чораларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ўз вақтида ва самарали ҳал этиш бўйича ҳудудий комиссиялар тузилди.

Йиғилишда ишчи гуруҳлар ҳамда ҳудудий комиссиялар фаолиятини талаб даражасида ташкил этиш бўйича зарур тавсиялар берилди. Муҳокама қилинган масалалар бўйича масъул шахсларнинг ахбороти тингланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.


Киритилган вақти: 26/12/2015 17:09.   Кўрилганлиги: 1413
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/azaliy-qadriyatlarning-amaliy-ifodasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.