
Вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳамротош Шодиева “Обод қишлоқ” дастури доирасида бунёдкорлик ишлари олиб борилаётган Нуробод туманининг Жом ва Гирдиқўрғон маҳаллаларида бўлди.
Тадбир давомида Нуробод ва Каттақўрғон туманлари хотин-қизлар қўмитаси раислари ва 60 нафардан кўпроқ мутахассислари иштирокида 500 га яқин оилалар, уларда яшаётган хотин-қизларнинг ижтимоий ҳолати ўрганиб чиқилди. Кўплаб муаммолар жойида бартараф этилди, айрим масалалар бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди.
Уйма-уй юриш жараёнида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси раҳбари З.Шодиева, вилоят “Соғлом авлод” жамғармаси раҳбари Р.Раҳмоновалар ҳам иштирок этиб, йигирмадан зиёд кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олинди, уларга дори-дармонлар, озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Тадбир иштирокчилари икки фарзандини ёлғиз тарбия қилаётган З.Бойманова хонадонида бўлиб, унга моддий ёрдам кўрсатди.
Тадбир доирасида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳ.Шодиева сайёр қабул ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.