Самарқанд вилоят “Аёллар спорт фестивали”

Вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси ҳамда вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида 2017 йил 12 август куни Самарқанд шаҳар 1-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон! шиори остида вилоят “Аёллар спорт фестивали” бўлиб ўтди.


Спорт фестивалида ҳар бир тумандан 21 нафардан хотин-қизлар спортнинг 7 та тури бўйичаўзаро беллашишди. Спортнинг шахмат, волейбол гимнастрада, дартс, сузиш енгил атлетика стол тенниси бўйича ўтказилган баҳслар қизиқарли ва муросасиз кечди. Маълумотларга кўра ўтган 2016 йилда спорт фестивалига 812 нафар хотин-қизлар жалб этилган бўлса, 2017 йилда ушбу кўрсаткич 1102 нафарга етди. Яъни фестивалнинг туман-шаҳар босқичларида иштирок этиб спорт билан мунтазам шуғулланувчилар сони ортиб бормоқда.Тадбирдан кўзланган мақсад ҳам спорт билан шуғулланувчи Хотин-қизлар сонини ошириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан иборатдир.

Тадбирда сўзга чиққанлар иштирокчиларни қизғин табриклаб; “Қачонки оилада ота-она соғлом бўлса, соғлом фарзанд дунёга келиши, фарзандларимизнинг келажакда ҳар томонлама етук ва баркамол, маънан комил инсон бўлиб улғайишларида оиладаги соғлом муҳит ва спортнинг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлади.

Бугунги кунда хотин-қизлар ўртасида ҳам спортни ривожлантириш ва тарғиб этиш, уларнинг жисмонан соғлом, маънан баркамол бўлишларини таъминлаш мақсадида юртимизда хотин-қизлар ўртасида спортнинг барча турлари бўйича мамлакат ва халқаро миқёсда бир қатор мусобақалар бўлиб ўтмоқда. Унда аёллар иштироки ва салмоғи йилдан йилга ошиб бормоқда.

Вилоятда охирги 2 йилда аёл мураббийлар 79 нафарга ошди, шундан 42 нафари қишлоқ жойларида фаолият юритади. Вилоятда (6-15 ёшдаги) 94657 нафар қизлар (48,4 %) спорт билан шуғулланади. Шунингдек, оммавий спортни ривожлантириш мақсадида нафақат таълим муассасаларида, балки маҳаллаларимиз фуқаролари ўртасида оилавий спорт мусобақалари ташкил этилиб, бу ишлар маҳаллаларнинг бир-бирлари билан доимий ҳамкорликда ишлашлари учун имконият яратмоқда.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида энг кўп совринли ўринларни эгаллаган туман-шаҳар иштирокчиларига вилоят ҳокимлигининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Жумладан спортнинг волейбол туридан Пахтачи тумани жамоаси, Стол тенниси бўйича Пайариқ тумани жамоаси вакили, Шахмат бўйича Қўшработ ва Ургут тумани вакиллари, Дартс бўйича Самарқанд тумани, сузиш бўйича Булунғур тумани, енгил атлетика турида Иштихон тумани вакиллари фахрли биринчи ўринни олишган бўлса, гимнастрада бўйича энг яхши натижани Жомбой тумани вакиллари қўлга киритишди.

Шунингдек “Аёллар спорт фестивали” мусобақасида “ЭНГ ЛАТОФАТЛИ ЖАМОА”, “ҒАЛАБАГА БЎЛГАН ИШОНЧИ УЧУН”, “ЭНГ МАҲОРАТЛИ ИШТИРОКЧИ”, “ЭНГ ИНТИЛУВЧАН ИШТИРОКЧИ”, “ЭНГ ШИДДАТЛИ ЖАМОА ” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди ва тақдирланишди.


Киритилган вақти: 14/08/2017 19:30.   Кўрилганлиги: 341

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг