Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Аёллар спорт фестивали

Аёллар спорт фестивали

Самарқанд шаҳридаги «Афросиёб» спорт мажмуасида «Соғлом она – соғлом бола» шиори остида аёллар спорт фестивалининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.


Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими ҳамда бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалда спортнинг енгил атлетика, дартс, стол тенниси, шахмат, сузиш каби еттита тури бўйича 130 нафардан зиёд хотин-қиз ғолиблик учун беллашди.

– Спорт соғлом турмуш асоси, – дейди фестиваль иштирокчиси Гулнора Аҳмедова. – Бугунги кунда шаҳримизда кўплаб замонавий спорт иншоотлари фаолият кўрсатмоқда. У ерда биз, аёллар ўзимиз хоҳлаган спорт тури билан шуғулланишимиз учун барча шарт-шароит яратилган. Айни пайтда бу каби имкониятлардан самарали фойдаланиб келяпмиз. Шунингдек, биздан ўрнак олган фарзандларимиз ҳам спорт тўгаракларига қатнаб, соғлом турмуш тарзига амал қилиб келмоқда.

Фестиваль якунига кўра, еттита  шартларда ўзининг эпчил ва чаққонлиги ҳамда моҳирлигини намойиш этган 30 нафар хотин-қиз фестивалнинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Фестиваль якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.



Охирги ўзгариш: 01/08/2017 20:19.   Кўрилганлиги: 244
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ayollar-sport-festivali

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг