Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АЁЛЛАР САРТАРОШЛИК КАСБИГА ЎҚИТИЛДИ

АЁЛЛАР САРТАРОШЛИК КАСБИГА ЎҚИТИЛДИ

Самарқанд шаҳрида республика “Тадбиркор аёл” ассоциацияси ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти лойиҳаси доирасида хотин-қизлар учун ўқув курси ташкил этилди.

“Ўзбекистонда иш билан таъминланмаган аёлларни касбга ўргатиш орқали бандликни таъминлаш ҳамда уларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш” лойиҳаси асосидаги курсда 15 нафар хотин-қизлар сартарошлик касбини ўргандилар.

Ўқув давомида аёлларга тажрибали сартарошлар, тадбиркорлар машғулот ўтиб, назарий билимлар амалиёт билан уйғунлашган тарзда олиб борилди.

Лойиҳани амалга оширишдан мақсад маълум бир сабабга кўра касб-ҳунари бўлмаган хотин-қизлар эгаллаши мумкин бўлган касблар ҳақида маълумот беришдан иборат. Курс давомида аёллар сартарошлик бўйича кўникмаларга эга бўлишди.

Ўқув давомида иштирокчиларга “Бизнесни ташкил этиш ва юритиш” номли қўлланма тарқатилди, вилоят солиқ бошқармаси вакиллари томонидан мазкур соҳада берилаётган имтиёзлар тўғрисида тушунча берилди.

Ўқув курси якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди. 


Охирги ўзгариш: 03/10/2015 20:36.   Кўрилганлиги: 1699
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ayollar-sartaroshlik-kasbiga-oqitildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.