
Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида шаҳар ва туманлардаги аёллар маслаҳат марказлари ходимлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув-семинар ўтказилди.
Сурияда мужоҳидлар қўлида асира бўлиб қолган ёш қизнинг тақдири ҳақида сўзловчи “Қизларга мурожаат” видеолавҳаси намойиши билан бошланган тадбир аёллар маслаҳат марказлари ҳуқуқшунослари, психолог, тиббиёт ходими ва отинойиларининг қизғин муҳокамаси билан давом этди.
Семинарда аёллар маслаҳат марказлари ходимларининг функциональ вазифалари ва улар томонидан бажарилиши лозим бўлган устувор масалалар, марказлар фаолиятини мувофиқлаштиришда йўл қўйилган сусткашликлар ҳамда олиб борилиши лозим бўлган ишлар самарадорлигини ошириш йўллари ҳақида гапирилди.
Семинар якунида аёллар маслаҳат марказларига бириктирилган барча ҳуқуқшунос, психолог ва отинойиларга ўз фаолиятлари давомида хотин-қизларнинг кундалик ҳаётида учраётган муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича зарур вазифалар белгилаб олинди.
Зилола Омонова
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.