Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“АЁЛЛАР МАСЛАҲАТ МАРКАЗИ” ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

“АЁЛЛАР МАСЛАҲАТ МАРКАЗИ” ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси қошида “Аёллар маслаҳат маркази” иш бошлади. 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати М.Ғафурова, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Н.Раббимова ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг ижтимоий мавқеини юксалтиришга изчил эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Ҳар йили қабул қилинаётган давлат дастурларида мазкур йўналишларда устувор вазифалар белгиланиб, зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жойларда аёллар маслаҳат марказларининг ташкил этилиши ҳам ана шу эътибор самарасидир.

– Инсондаги турли руҳий ҳолатлар унинг оиласи, иш фаолиятига ҳам таъсир кўрсатади, – дейди Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети доценти Мушарраф Салоҳиддинова. – Айниқса, турли ташвишлардан қийналган аёл бир оғиз ширин сўзга, тўғри маслаҳатга муҳтож бўлади.

Ана шундай вазиятда берилган руҳий далда, кўмак кишини ҳар хил нохушликлардан асраши мумкин. Бинобарин, аёллар маслаҳат марказида хотин-қизларга тиббий, ижтимоий, ҳуқуқий, маънавий, психологик ёрдам кўрсатишнинг йўлга қўйилгани айни муддао бўлди.

Марказда туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раислари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, соғлиқни сақлаш ва адлия бошқармалари масъул ходимлари иштирокида семинар ўтказилиб, шу каби муассасаларни бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш борасидаги ишларни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.


Киритилган вақти: 03/02/2015 18:21.   Кўрилганлиги: 2030
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ayollar-maslahat-markazi-faoliyatini-boshladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.