Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АЁЛ ОИЛАСИ ИЛА МЎЪТАБАР

АЁЛ ОИЛАСИ ИЛА МЎЪТАБАР

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган вилоят тадбирида турли соҳаларда фаол меҳнат қилаётган хотин-қизлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Вилоят ҳокими Т.Жўраев йиғилганларни, уларнинг тимсолида Самарқанднинг барча хотин-қизларини гўзаллик ва нафосат айёми билан қутлади.

- Мўътабар оналаримиз, қадрли сингилларимиз давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиб келаётгани, оилада, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши учун қўллаб-қувватланаётгани замирида келажакка қаратилаётган эътибор мужассам, - деди вилоят ҳокими. – Айниқса, яқинда Президентимизнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниши хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан мақсадли ишларни ташкил этиш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштириш борасидаги ишларнинг янги босқичга кўтарилишидан далолат беради.

Вилоятда 2017 йилда 405 хонадонга мўлжалланган 9 та кўп қаватли арзон уй-жойлар, кам таъминланган оилалар ва ногиронлар учун мўлжалланган 142 та, шунингдек, ҳарбийлар оилаларига 72 та кўп квартирали уйлар қурилгани, энг аввало, минглаб хотин-қизлар учун қулай ва муносиб яшаш шароити яратди.

Тадбирда бир гуруҳ фаол хотин-қизлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Пойтахтлик ҳамда вилоятимиз санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ, рақслар байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади.


Охирги ўзгариш: 09/03/2018 23:01.   Кўрилганлиги: 1031
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ayol-oilasi-ila-motabar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.