Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Аҳилликда ҳикмат кўп

Аҳилликда ҳикмат кўп

Самарқанд концерт залида Республика Байналмилал маданият маркази ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан "Ўзбекистон – умумий уйимиз" VI Республика дўстлик ва маданият фестивали вилоят босқичи ғолибларининг гала-концерти ўтказилди. 


Вилоят ҳокимлиги, миллий маданият марказлари, диний ташкилотлар шунингдек, жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ш.Қулматов мамлакатимизда, хусусан, вилоятимизда истиқомат қилаётган юздан ортиқ миллат ва элат вакиллари 10 та миллий-маданий марказга бирлашган ҳолда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

    Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларда юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга экани, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги белгилаб қўйилган. Юртимизда истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тили, урф-одат ва анъаналари ҳурмат қилинади, уларнинг давом эттирилиши учун барча шароит яратилган. Биринчи Президентимиз ташаббуси билан 1992 йилда мамлакатимизда республика Байналмилал маданият маркази ташкил этилди.

– Ўзбекистон – кўп миллатли мамлакат, – дейди вилоят рус миллий маданият маркази раҳбари Юрий Огнев. – Бу ерда барча миллатлар, жумладан, руслар ҳам аҳил-иноқ, бир оила фарзандларидек ҳаёт кечирмоқда. Анъана ва қадриятларимизни давом эттириш учун барча имконият мавжуд. Биз эса ер юзининг сайқали бўлган Самарқандда яшаётганимиздан фахрланамиз.

Тадбир давомида миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик акс этган фото суратлар ва либослар кўргазмаси, вилоят миллий маданият марказлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Дилмурод ТЎХТАЕВ


Киритилган вақти: 20/01/2017 09:14.   Кўрилганлиги: 1191
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/axillikda-hikmat-kup

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.