
Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ахборот коммуникация технологиялари соҳасига бағишланган “ICTWEEK-Uzbekistan-2015” тадбири доирасида “ICTFORUM – 2015” форуми бўлиб ўтади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон корхона ва ташкилотлар ахборот технологиялари ассоциацияси ҳамда “ICTNEWS” нашриёти томонидан биринчи марта ташкил этиладиган мазкур ҳафталик бир қатор тадбирларни ўз ичига олган.
Унинг дастурий қўмитасига маҳаллий ва хорижий компанияларнинг вакиллари киритилган. Конференция, маҳорат дарслари ва давра суҳбатларида саккиз йўналишда юздан ортиқ маърузалар тингланади. Иштирокчилар турли мавзу ва йўналишлардаги машғулотларда қатнашишлари мумкин.
Улар дастурлаштириш борасидаги сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш билан бирга мамлакатимиз саноатини ривожлантириш истиқболлари ва долзарб вазифалар, шунингдек, давлат ва хусусий сектор, таълим йўналишларидаги намунали дастурий таъминлаш ишлари билан танишадилар.
Форум 17 сентябрда Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида бўлиб ўтади.
Конференция иштирокчилари қадим шаҳарнинг сайёҳлик истиқболларини ўрганиш билан бир қаторда меҳмонлар учун яратилган сервис хизматлари билан ҳам яқиндан танишадилар.
Шунингдек, туризм соҳасини ривожлантиришда ахборот коммуникация технологияларидан унумли фойдаланиш масалалари муҳокама қилинади.
Дилмурод Тўхтаев
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.