
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорига асосан “Компьютерлаштириш маркази” “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” ДУКга айлантирилди.
Вилоят ҳокимининг “Вилоят “Компьютерлаштириш маркази” давлат унитар корхонасини “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасига айлантириш тўғрисида”ги қарори билан марказ қайта ташкил қилинди.
Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
Вилоят, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларида ишларни режалаштириш, таҳлил ва назорат қилиш, қабул қилинаётган қарорларнинг самарали амалга оширилишини мониторинг қилиш, ҳисоботларнинг электрон шакллантиришни ўз ичига олган “электрон ҳокимият” комплекс ахборот тизимини жорий этиш;
Вилоят, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини ривожлантириш, уларни бошқа давлат органларининг тизимлари билан интеграция қилиш;
Вилоят, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг ахборотлаштириш объектларида ахборот хавфсизлигига таҳдидларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга қарши курашиш, ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан назорат ва мониторингни амалга ошириш бўйича ташкилий-техник чораларни бажариш;
Вилоят, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ўртасида ўзаро электрон ахборот алмашинувини ташкил этиш;
Вилоят, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бош бошқарма, бошқарма, корхона ва ташкилотларга ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида дастурлаш ва телекоммуникация йўналишлари билан бир қаторда, замонавий хизматларни (аутсорсинг, консалтинг, бизнес жараёнлари ва бошқарувни мақбуллаштириш) кўрсатиш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.