
Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятига бағишланган семинар йиғилиш бўлиб ўтди.
Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоят ҳокимлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бошқармалари, ахборот-коммуникация соҳаси ҳамда туманлардаги “Ягона дарча” марказлари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари А.Файзуллаев 2015 йилда қабул қилинган ва жорий йил июнь ойида кучга кирадиган мазкур қонун мамлакатимизда электрон давлат хизматларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва мурожаат этувчиларнинг идораларда сарсонгарчилигининг олдини олишга хизмат қилишини таъкидлади. Муҳими, мамлакатимизда ахборот алмашинувининг соддалашишига эришиш давлат органларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаб, қоғозбозлик, бюрократик тўсиқларнинг камайишига, коррупция каби иллатларнинг барҳам топишига ёрдам беради.
– Ушбу қонуннинг қабул қилиниши билан 7 та қонун ва 11 та қонуности ҳужжатларига ўзгартириш киритилди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Марҳабо Ғафурова. – Дунё тажрибасига назар соладиган бўлсак, фақат 7 та давлатда электрон ҳукумат тўғрисида қонунлар қабул қилиниб, самарали ишлаётганлигини кўрамиз.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Н.Эшназаров, Ургут тумани “Ягона дарча” маркази раҳбари У.Саломовлар замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш самарадорлиги ҳақида сўз юритдилар.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Очилов иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.