Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“АВТОМОБИЛСИЗ КУН” АКЦИЯСИ 15 СЕНТЯБРДАН БОШЛАНАДИ

“АВТОМОБИЛСИЗ КУН” АКЦИЯСИ 15 СЕНТЯБРДАН БОШЛАНАДИ

2018 йил 30 августда  Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, ҳафтанинг ҳар жума куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни” деб эълон қилинди. Ушбу кунда йўл-транспорт ҳодисаси кўп содир этиладиган ҳудудларда фуқаролик жамияти институтлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари жалб этилган ҳолда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилади.

Бундан ташқари, ушбу қарорда ҳар ойнинг учинчи жума кунида республиканинг барча минтақаларида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилиши белгиланди. Бу тадбир экологик ҳолатни яхшилаш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, автомобилсиз ҳаракатланиш мумкинлиги ва зарурлигини намойиш этишга қаратилади.

Жорий йилнинг 15 сентябрида ушбу акцияга бошланади ва ҳар ойнинг учинчи жума кунида доимий равишда ўтказилади.

Қарорга кўра, болалар боғчаларида йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асослари ўқитилади. Умумтаълим мактабларида йўл ҳаракати қоидалари, ёнғинларнинг олдини олиш, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича ўқув дастурларини ўз ичига олган «Ҳаётий фаолият хавфсизлиги» мажбурий фани жорий этилади. Ўқув дастурлари 3 ойлик муддатда ишлаб чиқилади.

Ўқув йили давомида мактабга туташ ва яқин бўлган йўлларга йўл-патруль ва патруль-пост хизматлари жойлаштирилади. Бундан ташқари, мактаб ўқувчиларининг йўлларни кесиб ўтишида уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Маҳалла посбони», ҳарбий чақирувга тайёрлаш фани ўқитувчилари ва Ёшлар иттифоқининг етакчиларидан йўл ҳаракати жамоатчи навбатчиси фаолияти йўлга қўйилади.

 

Ғолиб Абдусаломов.


Киритилган вақти: 12/09/2018 22:06.   Кўрилганлиги: 1185
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/avtomobilsiz-kun-aktsiyasi-15-sentyabrdan-boshlanadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг