Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АВЛОДЛАР УЧРАШУВИ

АВЛОДЛАР УЧРАШУВИ

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан вилоят ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш марказида ўтказилган «Авлодлар учрашуви» номли тадбирда тиббиёт коллежлари ўқувчилари шу соҳада самарали меҳнат қилган кекса онахонлар билан учрашишди. 

– Бундай учрашувлар ёшларимизнинг дунёқараши зийнатланишига ёрдам беради, десам хато бўлмайди, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Б.Игамбердиев. – Чунки уларни оилага тайёрлаш борасида ҳам кекса авлод вакилларининг ибратли ҳаёт йўлларидан намуна олиш, турмушда учраши мумкин бўлган муаммоларни оқилона бартараф этиш борасидаги тутумларига эргашиш ўғил-қизларимиз учун катта мактаб вазифасини ўтайди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар раиси Н.Раббимова иштирок этди.


Киритилган вақти: 19/03/2015 09:36.   Кўрилганлиги: 679
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/avlodlar-uchrashuvi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг