Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АСОСИЙ МАҚСАД - ТАДБИРКОРЛАРГА КЎМАК!

АСОСИЙ МАҚСАД - ТАДБИРКОРЛАРГА КЎМАК!

Жорий йилнинг 13-20 февраль кунлари давомида Самарқанд шаҳрининг биргина “Сиёб деҳқон бозори” ва унинг атрофидаги ҳудудда ўтказилган ўрганиш натижасида 495 та нотўғри ва камчиликларга йўл қўйган ҳолда фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар мавжудлиги аниқланди.

Жумладан, 161 та ҳолатда ҳужжатсиз фаолият юритиш, 38 та ҳолатда фаолият тури гувоҳномага мос келмаслиги, 57 та ҳолатда назорат касса машинасини ўрнатилмаганлиги, 57 та ҳолатда банкдан ҳисоб рақами очилмаганлиги, 59 та ҳолатда тўлов терминаллари ўрнатилмаганлиги, 54 та ҳолатда ижара шартномаси тузилмаганлиги, 13 та ҳолатда кадастр ҳужжатларини расмийлаштирмаганлиги ва 56 та ҳолатда тадбиркорлар томонидан норасмий ёлланма ишчиларни ишлатиш каби ҳолатлар аниқланган.

Бугунги кунда шундан 177 та хўжалик юритувчи субъектларнинг камчиликлари тўлиқ бартараф этилди.

Ушбу тадбирлар хўжалик субъектларини текшириш билан умуман боғлиқ эмас. Асосий мақсад тадбиркорларга солиқ қонунчилигига риоя этишларига кўмак ва маслаҳат беришдир.


Киритилган вақти: 22/02/2019 09:31.   Кўрилганлиги: 797
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/asosiy-maqsad-tadbirkorlarga-komak

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.