Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Асл фарзандлар номи унутилмайди

Асл фарзандлар номи унутилмайди

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ юртимизда маърифатпарвар олим, моҳир таржимон, миллий матбуотимиз шаклланишига беқиёс ҳисса қўшган ижодкор Сайид Ризо Ализода таваллудининг 130 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Вилоят Матбуот уйида ана шу сана муносабати билан анжуман ташкил этилди.

Вилоят ва Самарқанд шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда маърифат ва маънавият билан ошно бўлган зиёлилар, ижодкорнинг яқинлари, журналистлар ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Анжуманда Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари Б.Раҳматуллаев, Тошкент давлат жаҳон тиллари университети доценти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси С.Умиров, СамДУ профессори М.Йўлдошев, профессор Ю.Абдуллаев, Сайид Ризо Ализоданинг набираси, тадқиқотчи Фарҳод Ализода ва бошқалар маърифатпарвар бобокалонимизнинг илм мероси, миллий матбуотимиз ҳамда маърифат ривожига қўшган ҳиссаси хусусида гапирдилар.

Анжуманда С.Умиров томонидан нашрга тайёрланган «Сайид Ризо Ализода абадияти» ҳамда «Зарафшон» газетаси кутубхонаси туркуми остида чоп этилган «Муаллим ила муҳаррир миллатнинг икки қўлидир» китобларининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Шунингдек, тадбирда «Ўзбеккино» ижодкорлари томонидан олинган Саид Ризо Ализода ҳаёти-фаолиятига оид ҳужжатли фильм намойиш этилди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Х.Бобомуродова маърифатпарвар алломага бағишланган шеърларидан ўқиди. Хушовоз хонанда Ўктам Яҳёев ўз санъати билан даврага завқ бағишлади.

Ўз мухбиримиз.


Охирги ўзгариш: 18/12/2017 20:17.   Кўрилганлиги: 204
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/asl-farzandlar-nomi-unutilmaydi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг