Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АСКАРЛАР ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ

АСКАРЛАР ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ

Самарқанд темир йўл вокзалида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган аскарларнинг навбатдаги гуруҳи кутиб олинди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округдаги ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган йигитларни вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари кутиб олди. Вокзал биносида тантанали тадбир ўтказилиб, собиқ аскарларга совға-саломлар берилди.


Қуролли Кучлар резервига бўшатилган аскарларни кутиб олиш учун ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ишчи гуруҳлар ташкил этилган. Юртимизнинг турли ҳудудларидан келаётган йигитлар тантанали кутиб олинмоқда, совғалар берилиб, туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимлари масъул ходимлари ҳамроҳлигида уйига кузатилмоқда.

Саидазимхон Амонов.


Охирги ўзгариш: 20/02/2018 21:26.   Кўрилганлиги: 202
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/askarlar-tantanali-kutib-olindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг