
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан вилоят ҳокимлиги, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида “Армия ва ёшлар” фестивали ўтказилди.
Фестиваль ҳарбий техника воситалари, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг спорт транспорт воситалари ва ҳарбий хизматчиларнинг Регистон майдонидан Регистон кўчаси бўйлаб Кўксарой майдонигача сафда юришининг намойиши билан бошланди.
Шундан сўнг тадбирнинг расмий очилиш тадбири ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Т.Жўраев, Марказий ҳарбий округ қўмондони А.Саидов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Р.Қобиловлар сўзга чиқишди.
Ҳарбий карабинчилар гуруҳлари ва ҳарбий қисм хизматчиларининг қўл жанги кўргазмали чиқишлари намойиши фестивал иштирокчиларини ром этди.
Фестиваль доирасида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида спорт марафони ўтказилди. Марафонда 5 мингдан зиёд самарқандликлар қатнашди. Ғолиб ва фаол иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек, фестивал қатнашчилари Кўксарой майдонида ташкил этилган ҳарбий-техника воситалари, қурол-аслаҳа кўргазмаси, ҳарбий дала ошхонаси ва тиббиёт пунктининг фаолияти билан танишдилар.
Тадбир доирасида вилоят драма ва мусиқа театри ҳовлисида маданий дастур ташкил қилиниб, унда эл севган санъаткорлар Ватан ва юртни мадҳ этувчи, ҳарбийларни олқишловчи куй ва қўшиқлар ижро этилди.
Фестивал тадбирларида кун давомида 40 мингдан кўпроқ самарқандликлар қатнашди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Спорт марафони ғолиблари
7-14 ёшлилар (ўғил болалар)
Исми ва фамилияси |
Туғилган йили |
Ўқиш жойи |
Ўрни |
Ботиров Азизбек |
2005 йил |
33-мактаб ўқувчиси |
1-ўрин |
Набиев Джасур |
2005 йил |
26-мактаб ўқувчиси |
2-ўрин |
Абдумўминов Бекжон |
2003 йил |
1-мактаб ўқувчиси |
3-ўрин |
7-14 ёшлилар (қизлар)
Исми ва фамилияси |
Туғилган йили |
Ўқиш жойи |
Ўрни |
Қурбонова Зуҳра |
2005 йил |
Пастдарғом туманидаги 34-мактаб ўқувчиси |
1-ўрин |
Любимская Далия |
2004 йил |
Самарқанд олимпия захиралари коллежи ўқувчиси |
2-ўрин |
Шермамедова Қоҳира |
2005 йил |
35-мактаб ўқувчиси |
3-ўрин |
15-17 ёшлилар (ўғил болалар)
Исми ва фамилияси |
Туғилган йили |
Ўқиш жойи |
Ўрни |
Аҳматуллаев Алишер |
2002 йил |
34-мактаб ўқувчиси |
1-ўрин |
Сафаров Алишер |
2000 йил |
19-мактаб ўқувчиси |
2-ўрин |
Расулов Азимбек |
2001 йил |
34-мактаб ўқувчиси |
3-ўрин |
15-17 ёшлилар (қизлар)
Исми ва фамилияси |
Туғилган йили |
Ўқиш жойи |
Ўрни |
Чориева Севара |
2000 йил |
Самарқанд ҳуқуқшунослик коллежи ўқувчиси |
1-ўрин |
Адашева Маржона |
2001 йил |
Самарқанд педагогика коллежи ўқувчиси |
2-ўрин |
Толмасова Асал |
2002 йил |
|
3-ўрин |
18-25 ёшлилар (йигитлар)
Исми ва фамилияси |
Туғилган йили |
Ўқиш жойи |
Ўрни |
Тохиржонов Ғолиб |
1997 йил |
Барчаси Самарқанд давлат университети талабалари |
1-ўрин |
Ўткиров Бахтиёр |
1996 йил |
2-ўрин |
|
Зайцев Дмитрий |
1994 йил |
3-ўрин |
18-25 ёшлилар (қизлар)
Исми ва фамилияси |
Туғилган йили |
Ўқиш жойи |
Ўрни |
Баратова Маржона |
2000 йил |
Самарқанд давлат университети талабаси |
1-ўрин |
Хошимова Эъзоза |
1996 йил |
Академик лицей ўқувчиси |
2-ўрин |
Абдуллаева Карина |
2000 йил |
Самарқанд давлат университети талабаси |
3-ўрин |
26-40 ёшлилар (эркаклар)
Исми ва фамилияси |
Туғилган йили |
Ўқиш жойи |
Ўрни |
Норхўжаев Темурхон |
1991 йил |
СВВАКИУ |
1-ўрин |
Назаров Илҳом |
1985 йил |
СВВАКИУ |
2-ўрин |
Норметов Фарҳод |
1985 йил |
СВВАКИУ |
3-ўрин |
26-40 ёшлилар (аёллар)
Исми ва фамилияси |
Туғилган йили |
Иш жойи |
Ўрни |
Гулова Нодира |
1988 йил |
Самарқанд олимпия заҳиралари коллежи |
1-ўрин |
Шаруда Светлана |
1986 йил |
Чехов театри |
2-ўрин |
Шукурова Баҳора |
1991 йил |
Спорт якка кураш мактаби |
3-ўрин |
40 ёш ва ундан катталар (эркаклар)
Исми ва фамилияси |
Туғилган йили |
Иш жойи |
Ўрни |
Қурбонов Алишер |
1977 йил |
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими |
1-ўрин |
Қосимов Фахриддин |
1977 йил |
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ходими |
2-ўрин |
Муллажонов Фарход |
1978 йил |
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими |
3-ўрин |
40 ёш ва ундан катталар (кексалар)
Ф.И.Ш |
Эгаллаган ўрни |
Ибрагимов Рустам |
1-ўрин |
Валиев Рустам |
2-ўрин |
Юсупов Бобо |
3-ўрин |
Номинациялар ғолиблари
“ЭНГ ЁШ ИШТИРОКЧИ” - Жўрақулов Жасур (Самарқанд шаҳридаги 2-умумтаълим мактаби ўқувчиси);
“ЭНГ ФАОЛ ЭРКАК ИШТИРОКЧИ” - Жуманов Ёрқин (Самарқанд қишлоқ хўжалик коллежи ўқитувчиси);
“ЭНГ ФАОЛ АЁЛ ИШТИРОКЧИ” - Маърупова Мадина (Самарқанд шаҳридаги 2-мактаб ўқитувчиси);
“ЭНГ ЁШИ УЛУҒ ИШТИРОКЧИ” - Қосимов Убайдулла (Спорт фахрийси).
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.