
Самарқанд гарнизонига қарашли ҳарбий қисмда Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан «Ким эдигу ким бўлдик?» мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Р.Комилов, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Тошниёзов, Самарқанд ҳарбий прокурори ўринбосари О.Ўайдаров, қисм командири К.Тошпўлатов юртимизнинг ҳар бир ўғлони учун миллий армиямиз сафида хизмат қилиш нафақат бурч, балки шараф ва масъулият экани хусусида сўз юритди.
Таъкидландики, ўтган чорак аср давомида армиямизни ислоҳ қилишнинг узоқ муддатли дастури асосида изчил ислоҳотлар олиб борилди, ҳаракатчан, тезкор ва юқори даражадаги жанговар тайёргарликка эга миллий армиямиз шаклланди.
Тадбир давомида Қуролли Кучлар ашула ва рақс ансамблининг концерт дастури намойиш этилди.
Шунингдек, ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирокида спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди. ўолибликни қўлга киритган ҳарбий оилаларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширилди.
Бахтиёр Маҳкамов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.