Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АРИЗА ЁКИ ШИКОЯТ ЭМАС, ТАКЛИФЛАР КЎПРОҚ БИЛДИРИЛДИ

АРИЗА ЁКИ ШИКОЯТ ЭМАС, ТАКЛИФЛАР КЎПРОҚ БИЛДИРИЛДИ

Вилоят ҳокими З.Мирзаевнинг Оқдарё туманида ўтказилган кўчма қабулида 20 нафардан зиёд фуқароларнинг қонуний манфаатларини амалга оширишда ёрдам сўралган мурожаатлари, шунингдек, давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштириш, туман иқтисодиётини ривожлантиришга доир тавсия ва таклифлари кўриб чиқилди.

- Маҳалламиз аҳолиси учун ўз ҳисобимдан ҳаммом қурмоқчиман, - деди “Темирак” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи К.Қурбонов. – Бунинг учун бизга ер керак.

- Маиший хизмат кўрсатиш комплекси бунёд этмоқчиман, - деди шу маҳаллалик тадбиркор А.Дўстқобилов.

Вилоят ҳокими “Темирак” маҳалласида замонавий архитектура лойиҳаси асосида ҳаммом, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ва мини футбол стадиони қуриш учун ер майдони ажратиш масаласини кўриб чиқишни мутахассисларни жалб қилган ҳолда туман ҳокимлиги, тегишли ташкилот ва бошқармалар раҳбарларига топширди.

Булардан ташқари, мулоқот давомида аҳолининг “Лойиш” маҳалласида болалар спорт майдончаси, “Мустақиллик” маҳалласида “Нуронийлар чойхонаси”, 28-умумтаълим мактаби биносини янгидан барпо этиш, “Алишер Навоий” маҳалласи кўчаларини таъмирлаш, электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида “Наврўз” маҳалласи трансформаторини янгилаш, “Самарқанд Авазали” ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликлари дала майдонларида сув таъминотини, кўпқаватли уйлар коммуникация тизимларини яхшилаш бўйича мурожаатлари ҳам кўриб чиқилди.

Мурожаатларда акс этган масалаларнинг ечими юзасидан корхона ва ташкилотлар мутасаддиларига вазифалар топширилди.


Киритилган вақти: 11/02/2015 17:40.   Кўрилганлиги: 1598
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ariza-yoki-shikoyat-emas-takliflar-koproq-bildirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.